Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда энг яхши журналистга “Спарк” берилиши анъанага айланади
Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Наманганда ўтказилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, вилоятнинг барча соҳалардаги ютуқларини ахборот маконида кенг ёритган, бу борада энг катта аудиторияга эришган журналистга келгуси йил 27 июнь куни “Спарк” автомобили совға қилинишини маълум қилди. Бу рағбатлантириш доимий анъанага айланадиган бўлди.

Вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбир Наманган шаҳридаги “Шердор” тантаналар уйида ўтказилди.
Хайрулло Бозоров матбуотнинг ва журналистларнинг жамиятимиз ҳаётида тутаётган ўрни ҳамда ролига кенг тўхталди. Вилоят ижодкорларининг ахборот маконидаги фаолиятига юқори баҳо берган вилоят ҳокими ахборот кураши даври бўлган бугунги кунда босма нашрлар билан биргаликда интернет-журналистикасида ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам фаолликни янада ошириш муҳим эканини, холис ва тезкор ахборотга талаб ҳар қачонгидан ҳам ошиб кетганини таъкидлади.

Байрамда бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимлари, блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, жамиятимизда бўлаётган ислоҳотларни фаол тарғиб қилиш, Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Гул байрами” фестивалини ахборот маконида кенг ёритиш бўйича жорий этилган махсус номинацияларда ҳам ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами катта концерт дастури билан якунланди.
Дилмурод Жумабоев,
Kun.uz учун махсус.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026