Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда ёшлар ўртасида марафон бўлиб ўтди
26 июнь куни Термиз шаҳрида Гиёҳвандликка қарши курашиш халқаро куни ҳамда Ёшлар куни муносабати билан «Ёшлар жиноятчиликка қарши», «Соғ танда соғлом ақл» шиорлари остида турли ёш тоифаларида 5300 метр масофага югуриш бўйича марафон бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ахборот-таҳлилий гуруҳининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур марафонда жами 800 га яқин инсонлар иштирок этган.

Тадбир Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ИИБ, вилоят ИИБ ЙҲХБ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган.

Тадбир давомида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан иштирокчиларнинг хавфсизлиги таъминланиши билан бир қаторда, уларга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишни тарғиб этувчи буклетлар, йўл ҳаракати қоидалари бўйича эслатмалар тарқатилди.

Мавзуга оид
17:36 / 02.12.2025
Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
11:52 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
12:43 / 19.09.2025
Термизда мактаб ўқитувчилари концертга билет олишга мажбурланаётгани айтилмоқда
21:35 / 15.07.2025