Жаҳон | 11:26 / 27.06.2019
13706
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва АҚШ савдо урушига барҳам берилганини эълон қилмоқчи 

Фото: AFP

Хитой ва АҚШ G20 саммитида савдо урушига барҳам берилганини эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар бермоқда.

"АҚШ ва Хитой баҳсни ечиш мақсадида савдо урушида сулҳ тузишга келишиб олди", - дея манбалардан иқтибос келтиради нашр.

АҚШ ва Хитой ўтган йили бир-бирларига нисбатан йилига юзлаб миллиард долларлик импорт маҳсулотларга божлар жорий этганди.  

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин CNBC телеканалига берган интервьюсида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо келишуви 90%га тайёр бўлганини ва уни имзолаш имконияти сақланиб қолганини хабар қилганди.

Мавзуга оид