23:11 / 28.06.2019
34307

Қозоғистонда иссиқ ҳавода бўғирсоқ пиширилди (видео)

Интернетда Қозоғистондаги уйларнинг бирида ерда қозон тургани, ундаги қизиган ёғда эса бўғирсоқ пиширилаётгани видеоси тарқалди.   

Видеодаги аёлнинг таъкидлашича, шаҳарда ҳаво ҳарорати 60 даража иссиққа етмоқда.

“Қозонни ерга қўясиз, унга ёғ солиб, бўғирсоқлар пишираверасиз. Ҳеч қандай олов ва газнинг кераги йўқ. Ҳаммаси оддий – 60 даража иссиқ. Қизилўрдага бўғирсоқлар егани келинг”, деб айтган кадр ортидаги аёл.

Об-ҳаво маълумотларини бериб борувчи Gismeteo сайтига кўра, шу кунлар Қизилўрдада ҳақиқатан ҳам кучли иссиқ ҳаво ўрнатилган. Бироқ сайт маълумотларига кўра, об-ҳаво 60 даража эмас, 38-40 даража атрофида бўлиб турибди. 

Top