Жаҳон | 20:43 / 28.06.2019
14845
2 дақиқада ўқилади

Трамп, Абэ ва Моди бир-бирини антиқа қутлади

Фото: EPA-EFE/Carl Court/POOL

АҚШ президенти Дональд Трамп, Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Япониянинг Осака шаҳрида ўтаётган “Катта йигирматалик” саммитида бир-бирларини “муштга мушт уриш билан” қутлади. Ҳинд телеканали намойиш қилган ушбу ҳолат видеоси билан россиялик журналист Дмитрий Смирнов ўз Telegram-каналида бўлишди. 

Видеода уч етакчи дастлаб суратга тушаётгани, сўнгра Трампнинг ташаббусига кўра дўстона тарзда “мушт уришиб қўяётгани” ва шундан кейин кулишиб қўяётганини кўриш мумкин. 

Аввалроқ Трамп саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувни ҳазил билан бошлаган. АҚШ президенти россиялик ҳамкасбига “Илтимос, сайловларга аралашмагин”, деб қўйган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид