Жаҳон | 12:16 / 29.06.2019
5678
1 дақиқада ўқилади

Европада жаҳондаги биринчи ҳарбий интернет яратилади

Фото: АР

Германия ва Нидерландия мудофаа вазирлари жаҳондаги биринчи ҳарбий интернетни яратиш тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда ZDNet хабар бермоқда.

Мазкур лойиҳа Tactical Edge Networking (TEN) деб номланади. У келгусида НАТОнинг бошқа ҳарбий тармоқларини бирлаштириш учун прототип бўлади.

TEN бош қароргоҳи Германиянинг Кобленц шаҳрида, дизайн маркази эса Нидерландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашади. Биринчи босқичда TEN ёрдамида Германия ерусти қўшинлари ва Нидерландия мудофаа вазирлигининг FOXTROT коммуникацион дастури ўртасида алоқа ўрнатилади.

TEN икки давлатга бир неча миллион еврога тушади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид