Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан нималарга келишиб олганини маълум қилди
Фото: REUTERS/Kevin Lamarque
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан музокара ўтказувчилар гуруҳларини тайёрлашга келишиб олганини маълум қилди, деб хабар берди ВВС News.
Трампнинг сўзларига кўра, музокара ўтказувчилар гуруҳлари икки-уч ҳафта ичида учрашишади. У шунингдек, Америка томони ядросизланиш борасидаги мулоқотларда воқеалар ривожини тезлаштиришни режалаштирмаганини таъкидлади.
Музокаралардан сўнг АҚШ президенти Шимолий Корея етакчисини Вашингтонга таклиф қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяга ташрифи доирасида 30 июнь куни Корея яриморолидаги демилитаризация қилинган ҳудудида КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди.
Трамп КХДР ҳудудига қадам қўйган АҚШ тарихидаги илк президентга айланди.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
11:34 / 29.12.2025