18:11 / 01.07.2019
6096

1,4 килограмм кумушни олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан қимматбаҳо металларни божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими вакиллари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда “Шовот” чегара божхона постида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида фуқаро Х.М.нинг сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, сумка ичидан 24,3 миллион сўмлик умумий оғирлиги 1354,7 грамм бўлган 339 дона кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур божхона пости орқали мамлакатга пиёда кириб келган фуқаро Э.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, унинг кийимлари орасига хуфиёна тарзда яширилган, умумий оғирлиги 66,2 грамм кумуш тақинчоқлар борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Top