Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроилни ярим соат ичида йўқ қилиб юборишини билдирди
Агарда АҚШ Эронга ҳужум қилгудек бўлса, Исроил ярим соат ичида йўқ қилиб ташланади. Эрон парламенти миллий хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Мўжаба Зоннур ана шундай баёнот билан чиқди, деб хабар берди Reuters.
«Агарда АҚШ бизга ҳужум қилгудек бўлса, Исроил атиги ярим соат яшайди», — деди у.
Аввалроқ Америка президенти Дональд Трамп АҚШ билан Эрон ўртасида уруш бошланадиган бўлса, бу уруш жуда тез якунланишини билдирганди.
25 июнь куни Трамп Вашингтон Эроннинг ҳар қандай ҳужумига кучли жавоб қайтаришини айтганди. Бунгача эса Эрон президенти Америка президентини ақли заифликда айблаганди.
Мавзуга оид
23:02 / 17.02.2026
АҚШ бир сутка ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолёт жўнатди
18:18 / 17.02.2026
Уруш хавфи кучаяётган бир пайтда АҚШ ва Эрон ядровий музокаралари бошланди
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026