08:54 / 01.07.2019
14253

Сурхондарёда йўл ҳаракати қоидаси бузилиши туфайли икки киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 29 июнь куни Наврўз маҳалласида яшовчи, 36 ёшли К.Ҳ. бошқарувидаги “Кобальт”, русумли автомашинасини Қаҳрамон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Ангор” М-39 йўлининг 1448-км.да ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у Термиз шаҳарида яшаган, 58 ёшли А.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. 

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси, А.А. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган укаси, 50 ёшли Б.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси К.Ҳ жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top