Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тунисда беларуслик икки фуқаро жосусликда гумонланиб қўлга олинди
Тунис шарқидаги Сфакс шаҳрида беларуслик икки фуқаро жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Туниснинг Mosaique FM радиостанцияси хабар берди.
Хабарда айтилишича, гумонланувчилар икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида туришган ва ўз хоналарига меҳмонхона хизматчиларини киритишмаган. Тинтув вақтида улар турган хонадан компьютерлар, мобиль телефонлар, электрон чиплар ва бошқа техник қурилмалар ҳамда Украина, Польша ва Мальдив паспортлари топилган.
Олинган барча буюмлар Тунис ички ишлар вазирлигига жўнатилди, деб хабар беради радиостанция.
Мавзуга оид
14:38 / 29.01.2026
Киевда жосусликда гумонланган журналист аёл ушланди
14:08 / 23.01.2026
Германия жосуслик иши бўйича Россия ҳарбий атташеси ўринбосарини чиқариб юбормоқда
15:45 / 10.12.2025
Германияда жосуслик ва диверсия ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди
14:04 / 10.12.2025