Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа инвестиция банки Ўзбекистонга 100 млн евро ажратади
“Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” (2-қўшимча молиялаштириш)” лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Европа инвестиция банкининг (ЕИБ) 100 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни харид қилиш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилади.
Агар ЕИБ билан бошқача келишилмаган бўлса, ЕИБ кредитидан битта ташкилотга бериладиган кредитнинг суммаси 10 млн доллардан, саноатнинг битта тармоғида саноат корхоналарига бериладиган кредитларнинг миқдори 30 млн доллардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:26 / 27.12.2025