SFI Management Group Фарғона водийсида иккита компания ташкил этади

Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона водийсида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан “SFI Management Group” ХК МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг “SFI Management Group” ХК МЧЖ томонидан бошқа инвесторлар билан биргаликда:
асосан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бошқарув компанияси томонидан жалб қилинган малакали инвесторларнинг пул маблағларини кейинчалик саноат тармоқлари, хизмат кўрсатиш соҳалари, инфратузилмани ривожлантириш бўйича истиқболли бизнес-лойиҳаларга, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг айланма капиталини молиялаштиришга сарфлаш учун шакллантириш ва жамлаш фаолиятини амалга оширадиган “Vodiy Investments” инвестиция компаниясини;
инвестиция компаниясининг инвестиция қўйилмаларини бошқарадиган, шунингдек, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда молиялаштириш учун истиқболли бизнес лойиҳаларни топадиган ҳамда шу жумладан, мустақил маслаҳатчиларни жалб қилиш орқали баҳолайдиган “Vodiy Investments Management” бошқарув компаниясини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Маълумот берилишича:
инвестиция ва бошқарув компаниялари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади;
инвестиция компаниясининг таъсисчилари ва малакали инвесторлари сони чекланмайди;
инвестиция компанияси, бошқарув компанияси ва малакали инвесторлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар фақат шартнома асосида тартибга солинади, унинг шартларини томонлар мустақил белгилайди;
инвестиция компанияси хўжалик субъектлари устав капиталидаги улушларни ва қимматли қоғозларни харид қилиш, инвестиция компаниясининг хўжалик субъектлари устав капиталидаги улушларини мамлакатимиз ва хорижий инвесторларга сотиш, кўчмас мулк ва бошқа активларни сотиб олиш орқали, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шаклларда инвестиция киритиш ҳуқуқига эга.
“SFI Management Group” ХК МЧЖга инвестиция ва бошқарув компаниялари бир ой муддатда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш тавсия этилди.
“SFI Management Group” ХК МЧЖ, "Олмалиқ КМК” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув органларининг ўз маблағлари ҳисобидан инвестиция компаниясига бошланғич инвестиция қўйилмаларини йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йили миллиардер Алишер Усмонов кўмаги билан жаҳон миқёсидаги металлургия кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш борасида тажрибага эга чет эл компанияси — SFI Management Group жалб этилди. У Ўзбекистон металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Тошкент металлургия заводининг ишончли бошқарувчиси саналади. Бундан ташқари, «Пахтакор» футбол клуби устав капиталининг 80 фоизи SFI Management Group’га тегишли.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания ва Португалияда блэкаут юз берди
Жаҳон | 17:12
-
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсхонадан қўйиб юборилди
Жаҳон | 17:09
-
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов
Ўзбекистон | 17:06
-
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди
Ўзбекистон | 17:03
Мавзуга оид

16:11 / 17.04.2025
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби

11:06 / 11.04.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади

21:37 / 04.07.2023
ТМЗ банкротлик ёқасида. Офшордаги компаниялар лойиҳани тарк этди

17:29 / 04.07.2023