Туман уч томондан Ўзбекистон ҳудуди билан ўралган. Марказ қисмида ёз кунлари ҳарорат юқори бўлса-да, марказдан шимолдаги ҳудудларда ҳарорат анча салқин бўлади, сабаби ҳудуд тоғ билан ўралган.
Kun.uz мухбири Олабуқанинг айнан юқори қисмидаги гўзал табиат, у ердаги Ак-балтирхан кўли ва Олабуқа шаршарасини суратларга муҳрлади.
Зилол сувли Ак-балтирхан кўли денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда жойлашган. Кўл, шаршаранинг атрофи, охири кўринмайдиган даранинг атрофи Қрим соснаси билан ўралган. Чўпонларнинг айтишича, бу атрофда бўри, айиқ, қоплон ва кўплаб ёввойи йиртқич ҳайвонлар кўп учрайди.









































