Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия компанияси «Бахт» кўлида туристик мажмуа қуришни режалаштирмоқда
Жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтдаги Бектемир тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти таклифига биноан Ҳасан Илбай бошчилигидаги туркиялик инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, унда Бектемир тумани ҳокими, департамент вакиллари ҳамда инвесторлар иштирок этишди. Учрашув доирасида хорижлик сармоядорлар билан тумандаги «Бахт кўли» инвестиция лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.
Туркиянинг Ilbay Inşaat Enerji San. Tic компанияси вакиллари ушбу лойиҳа бўйича тақдимот ўтказишди. Инвестор «Бахт кўли» лойиҳаси учун ажратилган 60 гектар ҳудудда замонавий кўп тармоқли туристик кўнгилочар маскан барпо этиш бўйича ўз таклифларини берди.
Шунингдек, учрашувда лойиҳа юзасидан икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди ва келгусида музокараларни давом эттиришга келишиб олинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз
12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади
22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
19:16 / 07.06.2025