Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатлари қандай компенсация қилинади?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, ваколатли орган томонидан компенсация тақдим этилиши учун:
экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган;
маҳсулот Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;
маҳсулот Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош (Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси) бўлмаган давлатларга экспорт қилинган, бундан тухум (ТИФ ТН коди 0407210000) маҳсулотлари мустасно;
маҳсулот ўрнатилган тартибда экспортга расмийлаштирилган;
маҳсулот учун камида 30 фоиз олдиндан тўловлар келиб тушган ёки банк аккредитиви очилган (маҳсулот экспорт қилувчининг ташқи савдо уйларига консигнация шартномалари асосида чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно);
экспорт шартномаси (комиссия шартномаси, инвойс)да маҳсулотни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва у томонидан тўлов амалга оширган;
экспорт қилувчи тугатилиш босқичида, қайта ташкил этиш жараёнида бўлмаган ёки банкрот деб эътироф этилмаган, унинг фаолият юритиши учун унда чекловлар мавжуд бўлмаган бўлиши зарур.
Транспорт харажатлари бўйича компенсация тўлови тақдим этиш учун мувофиқ намунадаги ариза экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади:
экспорт шартномаси ва (ёки) комиссия шартномаси нусхаси ва (ёки) инвойс нусхаси;
божхона юк декларацияси нусхаси;
экспорт қилувчи билан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компаниялари ўртасида тузилган юкни ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;
экспорт қилувчи томонидан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияларига амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
маҳсулот экспорт қилинган давлат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юк хати нусхаси;
Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулот экспорт қилинган давлатдаги юкни қабул қилувчи сўнги станциягача бўлган темир йўл масофаси тўғрисида маълумот (экспорт қилувчи томонидан темир йўл участкалари кесимида тақдим этилади);
маҳсулотнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.
Ариза экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга тўғридан-тўғри, почта ёки ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.
Бунда ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган аризани қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Почта, ахборот тизимлари, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган аризалар келиб тушган тақдирда ваколатли орган беш иш куни мобайнида ариза муаллифига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.
Тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган томонидан ўн иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ваколатли орган экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.
Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг интернетдаги маълумотлар базалари ёрдамида, зарур ҳолларда сўровномалар юбориб жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.
Компенсация ажратиш бўйича хулоса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган, ваколатли органнинг молиявий қўмитаси томонидан қабул қилинади.
Компенсация тўлови ажратилишини рад этиш тўғрисида хулоса бериш учун қуйидагилар асос бўлади:
экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;
экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз, нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.
Бошқа асосларга кўра компенсация тақдим этилишини рад этиш тўғрисида хулоса берилишига йўл қўйилмайди.
Экспорт қилувчи субсидия тақдим этилишини рад этиш тўғрисида хулоса олганда, рад этиш асосларини бартараф этгандан сўнг 1 ой ичида қайта ариза билан мурожаат этишга ҳақли.
Экспорт қилувчи субсидия тақдим этилишини рад этиш тўғрисидаги хулоса, шунингдек ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ўрнатилган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:29 / 01.06.2026