Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий машқлар ўтказади
Ўзбекистон - Тожикистон ҳарбий машқлари август ойи ўрталарида икки мамлакат ҳудудида бўлиб ўтади: Тожикистон шимоли ва Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида.
Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли кучларининг навбатдаги қўшма машқлари икки босқичда ўтказилади.
«Биринчи босқичда икки давлат аскарлари ва зобитлари тоғли ҳудудларда ўзаро ҳаракат қилиш масалаларини ишлаб чиқадилар, иккинчи босқичда эса бундай ҳамкорлик текисликда амалга оширилади», - дея хабар берди «АП» Тожикистон Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.
Машқларга зирҳли техника, авиация, артиллерия воситалари жалб этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Тожикистон тоғли ҳудудларида шартли террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича қўшма машқларда иштирок этишган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
09:30 / 23.09.2025
Венесуэлада фуқаролар учун ҳарбий кўникмалар курслари ўтказилди
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025