Венесуэлада тинч аҳоли учун кенг кўламли ҳарбий кўникмалар курслари бўлиб ўтди. Улар мамлакат етакчиси Николас Мадуро буйруғи билан АҚШ кучлари халқаро сувларда, Пентагон маълумотларига кўра, Венесуэладан АҚШга гиёҳванд моддалар олиб кетаётган кемага яна ҳужум қилганидан кейин ташкил этилган.
Николас Мадуро «миллионлаб» тинч аҳолини «Америка империяси» томонидан ҳужум уюштирилган тақдирда «қўлига қурол олишга» ва ўз ватанини ҳимоя қилишга чақирди, деб ёзади AFP. Нашрнинг ёзишича, Каракаснинг Петаре туманида аскарлар 30 нафар фуқародан иборат гуруҳларга қурол билан қандай ишлаш кераклигини кўрсатгани туфайли марказий кўча ёпилди. Ўқув машғулотларидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва «мафкуравий фикрлаш» курслари ҳам ўрин олган.
Ҳарбий кўникмаларга ўргатиш курслари Венесуэланинг бошқа қисмларида, хусусан, ғарбий Сан-Кристобал ва Баринас шаҳарларида ҳам ўтказилди.







