15:27 / 04.07.2019
36012

Саратонни даволаш бўйича кореялик мутахассис маслаҳатлари

Кўкрак бези саратони – кўкракда ҳосил бўлувчи эпителиал ўсимта ҳисобланади. У аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касаллик туридир. Кўкрак бези саратони билан касалланиш хавфи жуда юқори бўлиб, статистик маълумотларга кўра кўкрак бези саратони билан ҳар саккизинчи аёл оғрийди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, ҳар йили 800 мингдан 1 миллионгача кўкрак бези саратони билан оғриган беморлар қайд этилади.

Фото: Himedi.com

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, республикада энг кенг тарқалган саратон тури бу – кўкрак бези саратонидир. Вазирлик берган маълумотга қараганда, Ўзбекистонда кўкрак бези саратони ҳар 100 минг кишидан 9,1 нафарига тўғри келади.

Ушбу касалликни эрта aниқлаш, ривожланишига йўл қўймаслик ва даволаш мақсадида Himedi.com консультация маркази томонида ушбу соҳа бўйича Кореядан St.Mary’s шифохонаси мутахассиси Таэкьюнг Ю Тошкентга таклиф қилинди. Шифокор Ю хоним «Ўзбекистон» телеканалининг «Ўзингни англа» кўрсатувида ҳам иштирок этиб, кўкрак бези саратони ҳақида маълумот бериб ўтди.

Қуйида сиз кўрсатувнинг ушбу сонини такроран кўришингиз мумкин:

Шунингдек, кореялик мутахасcис Himedi.com консультация марказида ҳам бўлиб, у ерда кўкрак бези саратони муолажаси бўйича хайрия консультациясини ўтади.

Фото: Himedi.com

Професорнинг сўзларига кўра, кўкрак бези саратони, афсуски, аксарият ҳолларда кеч аниқланади, чунки унинг белгиларига етарлича аҳамият берилмайди, айнан шуниси билан ҳам у хавфлидир ва қуйидагилар касалликнинг энг кўп тарқалган белгилари хисобланади:

1. Ажралмалар. Кўкрак учида оғриқлар бўлиши, ундан ажралмалар чиқиши (кўкрак сутидан ташқари) кўкрак бези саратонининг белгилари бўлиши мумкин.

2. Тери таркибининг ўзгариши. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, саратоннинг бу турига йўлиққан аёлларнинг кўкрак соҳасидаги териси апельсин пўстлоғига ўхшаб кетади.

3. Ўлчам. Кўкрак ўлчамларининг сезиларли даражада ўзгариши ҳам касалликнинг муҳим белгиларидан ҳисобланади.

4. Кўкрак учи соҳаси чўкиши.

5. Доимий оғриқ. Оғриқни қолдирувчи ва антибиотик дори воситалари таъсир қилмаслиги ҳолатлари ҳам касалликнинг белгиси бўлиши мумкин.

Шунингдек, профессор касалликнинг сабаблари ва хавф омиллари ҳақида ҳам айтиб ўтди, булар:

- Жинсий яқинликнинг мунтазам эмаслиги;

- 35-40 ёшдан кейин фарзанд кўриш;

- Туғруқнинг мавжуд эмаслиги;

- Болани кўкрак сути билан эмизишни хоҳламаслик;

- Абортлар;

- Ортиқча вазн, доимий стресслар, чекиш;

- Кўкракка УБ- нурлари таъсири.

Бу омиллар аёлнинг албатта кўкрак бези саратонига чалинишиини англатмайди, лекин хавф ҳам албатта мавжуд.

Ю хоним касалликни эрта босқичда аниқлаш уни муваффақиятли даволашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади. Бунда кўкрак бези саратони 5 босқичда бўлишини ва қуйидагичалигини келтириб ўтди.

0-босқич. Анормал ҳужайралар кўкрак тўқимасида мавжуд бўлиб ушбу ҳолат онкологик касаллик сифатида кўрилмайди, аммо касаллик ривожланишининг хавфи мавжуд.

1-босқич. Безда 2 см-дан ошмайдиган кичик шиш ҳосил бўлиши. Метастазалар бўлмайди.

2-босқич. Ўсимта ҳажми 5 см гача катталашади, қўлтиқ ости лимфа тугунларида метастазалар пайдо бўлиши мумкин. Кўкрак безидан суюқлик ажралиши ёки кўкракнинг тери таркиби ўзгаришидан ҳам касалликни сезиш мумкин.

3-босқич. Ўсимта ҳажми ҳар қандай ўлчамда бўлиши мумкин. У кўкрак терисига ўсиб чиқади ва қўлтиқ остига ҳамда кўкрак қафасига метастаза беради.

4-босқич. Ўсимта алоҳида органлар ва тўқималарга метастаза беради. Ушбу беморларнинг яшаш даражаси жуда кам бўлиб, 15 фоизни ташкил этади.

 

Профессорнинг сўзларига кўра, 35 ёшдан ўтган аёллар йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтишлари кифоя қилади.

Ультратўлқинли текширув ва маммография стандарт теширув усулларига киришини таъкидлади.

Шунингдек уктография, стереотактик биопсия, аспирацион биопсия, трукат-биопсия каби махсус текширув усулларини ҳам тавсия этди.

Кореялик мутахассиснинг сўзларига кўра, замонавий маммологияда даволанишнинг самарали усуллари бир нечта бўлиб улар жарроҳлик усули, нурли терапия ва бошқалардан иборат.

1. Жарроҳлик муолажаси икки хил бўлиши мумкин – лампэктомия (кўкрак безини қисман олиб ташлаш) ва мастэктомия (кўкрак безини тўлиқ олиб ташлаш).

2. Нур билан даволаш – қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

- операциядан кейин кўкрак бези саратони ривожланиши профилактикаси сифатида;

- олиб ташлаш имкони бўлмаган ўсимталарни симптоматик даволаш учун;

- жойлашуви узоқ бўлган метастазаларни симптоматик даволашда, асоратлар (оғриқ, бош мия ва орқа мия сиқишлари) бўлганда.

3. Кимётерапия муолажаси, гормонли ва мақсадли муолажалар (Батафсил маълумот юқоридаги видеолавҳада).

Кореядаги St.Mary’s клиникасидан Кўкрак бези саратонини даволаш билан боғлиқ бўлган батафсил маълумотни Тошкент шаҳридаги Himedi.com маслаҳат маркази орқали олишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Himedi.com Маслаҳат маркази қуйидаги касаллик турлари бўйича ҳам ўз консультацияларини таклиф қилади.

- Саратон ва онкологик касалликлар;

- Нейрожарроҳлик;

- Кардиожарроҳлик;

- Травматология ва ортопедия;

- Экстра-корпорал(сунъий) уруғлантириш (ЭКУ);

- Пластик жарроҳлик;

- Корея халқ анъанавий тиббиёти;

- Умуртқа поғонаси, бўйин ва бош мия касалликлари;

- Гепатология;

- Офтальмология;

- Лор;

- Эндокринология;

- Реабилитология.

Himedi.com маслаҳат маркази юқорида санаб ўтилган йўналишлар бўйича ҳам Кореянинг Samsung Тиббиёт Маркази, Yonsei Severance Клиникаси, Jaseng клиникаси, Asan Тиббиёт Маркази, JK Пластик жарроҳлик маркази каби етакчи клиникалари билан ҳамкорликда ишлайди.

Кореяда даволаниш бўйича консультация олиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз ёки расмий сайтимизда берилган ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:

Телефон:  +82 1034830979

Онлайн мурожаат: www.Himedi.com/uz/inquiry

Website: Himedi.com/uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top