Спорт соҳасини ривожлантиришдаги тизимли камчиликлар маълум қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда умумтаълим мактаблари учун спорт заллари қуриш, мазкур иншоотларни жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) бўйича 2020 -2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожланишида республиканинг чекка ҳудудларида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини моддий-техника базасининг замонавий стандартларга асосан ташкил этилмаганлиги, умумтаълим мактабларида спорт инфратузилмасини тўлиқ шаклланмаганлиги ҳамда фаолият юритаётган спорт таълим муассасаларида тизимли муаммолар ва камчиликлар сақлаб қолинганлиги мазкур соҳада давлат сиёсатини самарали олиб бориш ва мавжуд спорт комплекслари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини бермаяпти. Хусусан:
биринчидан, мавжуд болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари сонини ўтган даврларда мақбуллаштирилиши республикамизда, айниқса чекка ҳудудларида болалар ва аҳолини оммавий спорт билан қамраб олишга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда;
иккинчидан, спорт иншоотларини мавжуд талабдан ва аҳолини реал жойлашишидан келиб чиқиб жойлаштирилмаганлиги, аксарият спорт иншоотлари инфратузилмасининг жисмонан ва маънан эскирганлиги, спорт жиҳозларини тўлиқ таъминламаганлиги уларда амалга оширилаётган ишларни натижадорлиги тўлиқ таъминламаяпти;
учинчидан, халқаро стандартларга жавоб берадиган лойиҳалаш тизими ҳамда сифатли маҳаллий спорт жиҳозлари ва анжомларини тўла имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмаганлиги мазкур йўналишдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан механизми жорий этиш имконини бермаяпти;
тўртинчидан, барпо этилаётган спорт иншоотларини лойиҳалари замонавий стандартларга мувофиқ ҳамда мамлакат иқлим шароити инобатга олинмаган ҳолда ишлаб чиқилганлиги, уларни қурилиш-монтаж ишларида меҳнат сарфи ва материалларни ортиқча сарфланишига, улардан эксплуатация даврида сақлаш харажатларни ошиб кетишига ва қисқа муддатларда таъмирталаб аҳволга келиб қолишига сабаб бўлмоқда;
бешинчидан, умумтаълим мактабларини спорт заллари билан тўлиқ таъминланмаганлиги, жисмоний тарбия ўқув дарсларини малакавий тарзда ўтказишга, спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини мунтазам равишда спорт билан шуғулланишларига, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга ҳамда уларда жисмоний маданиятни шаклланишига тўлиқ имкониятини чегараламоқда;
олтинчидан, спорт иншоотларини халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатли ҳамда замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланмаганлиги миллий терма жамоалар таркибини юқори малакали спортчилар билан тўлдириш ҳамда спорт захирасини шакллантириш ишларини ортга сурмоқда.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи 2020–2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактаблари спорт заллари қуриш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мўлжалланган Давлат дастурининг:
а) 2020-2022 йиллар мобайнида амалга ошириладиган:
болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қуриладиган, реконструкция ва мукаммал таъмирланадиган спорт иншоотларининг асосий параметрлари;
умумтаълим мактабларини замонавий спорт залларини қуришнинг асосий параметрлари тасдиқланиши мумкин.
б) 2023-2024 йиллар мобайнида амалга ошириладиган Чора-тадбирларини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳасини 2022 йилнинг 1 октябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.
Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
аҳолини барча қатламларини спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, ёшлар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш;
юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий ўрни, кенг дунёқарашга эга бўлган фидоий, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, яшаш ҳудудидан қатъий назар барча ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплексларини қуриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш;
халқаро илғор тажрибадан фойдаланиб, хорижий мутахассислари, ташкилотларни жалб этган ҳолда юқори тежамкорлик, инновацион технологияларга асосланган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари тизимини жорий қилиш;
мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига спортчилар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган замонавий жиҳозлар ва техник воситаларини жорий этиш.
Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
а) болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини:
қуриш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш қисми бўйича – Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида назарда тутиладиган Давлат бюджети маблағлари;
жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) қисми бўйича – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
б) умумтаълим мактабларига замонавий спорт залларини қуриш ва уларни моддий-техника базасини ривожлантириш қисми бўйича – Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари;
хорижий кредитлар ва грантлар маблағлари, республика юридик ва жисмоний шахсларининг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Қуйидагилар:
а) болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини:
қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига,
жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги зиммасига;
б) умумтаълим мактабларига спорт залларини:
қуриш ишлари бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича филиалларига;
жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) ишлари бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги зиммасига юкланади.
Бунда, жисмоний тарбия ва спорт объектларини ҳамда умумтаълим мактабларининг спорт заллари бўйича техник топшириқларини ишлаб чиқиш, қурилиш объектлари мониторинг қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида спорт сузиш ҳавзаларини барпо этиш таклифига розилик берилади.
Белгилаб қўйилишича:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 мартга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида нодавлат сузиш ҳавзалари биноларини қуриш учун ажратилиши мумкин бўлган ер участкаларини ҳамда ўзларига тегишли бўш турган спорт объектлари, шунингдек, давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари негизида ташкил этиладиган спорт сузиш ҳавзаларини аниқлаб, уларнинг рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этадилар.
Мавзуга оид
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024