Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент аҳоли орасида «соғлом ҳаёт волонтёрлари» корпусини шакллантиришни буюрди
Шавкат Мирзиёев раислигида 7 апрель куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мутасаддиларга спорт билан фаол шуғулланувчи аҳоли орасидан «соғлом ҳаёт волонтёрлари» корпуси шакллантириш топширилди. Улар маҳаллаларда спорт ва соғлом турмуш тамойилларини тарғиб қилади. Ҳар бир тумандаги ушбу тизимда энг намунали бўлган 10 тадан маҳаллага бепул спорт формаси ва анжомларини бериш йўлга қўйилади.
Президент соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди.
Энди маҳаллада оммавий спорт натижадорлиги фақат қамров билан эмас, балки аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига ҳам қараб баҳоланади.
Ҳар бир вилоятдаги биттадан туманда «саломатлик баланси» шакллантирилади. Спорт вазири А.Икрамов, Маҳаллалар уюшмаси раиси К.Куранбаев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёевага спорт билан фаол шуғулланувчи аҳоли орасидан «соғлом ҳаёт волонтёрлари» корпуси шакллантириш топширилди.
Улар маҳаллаларда спорт ва соғлом турмуш тамойилларини тарғиб қилади. Ҳар бир тумандаги ушбу тизимда энг намунали бўлган 10 тадан маҳаллага бепул спорт формаси ва анжомларини бериш йўлга қўйилади.
Дунёда махсус жиҳоз ва инфратузилма талаб қилмайдиган интенсив спорт машғулотлари, яъни кросс-фит оммалашаётгани таъкидланди. 1 майгача барча мактаб ва техникумларда кросс-фит бўйича тўгараклар ташкил қилиши топширилди. Келгуси йилдан кросс-фит «Беш ташаббус» тизимига киритилади.
Энди қайси маҳаллада спортга қамров ошиб, аҳолининг саломатлиги яхшиланса, юрак-қон томир, диабет билан касалланиш кўрсаткичи камайса, волонтёр ва маҳалла раисига йил якуни билан 15 миллион сўмгача мукофот берилади. Ушбу маҳаллада оммавий спортга масъул тренерга 200 фоизгача ойлик устама тўланади.
Қайд қилинишича, спортчиларни жароҳатдан тиклаш ишлари ва мушак ҳолати бўйича текширувлар асосан хорижда ўтказиляпти. Федерациялар спорт шифокори, фармаколог ва диетологларни юқори маош тўлаб, четдан олиб келишга мажбур бўлмоқда.
Спортчилардаги суяк синиши, пай узилиши каби жароҳатлар бўйича замонавий протоколлар ўзимизда жорий этилмаётгани, травматология, кардиология, терапия марказлари федерациялар билан ҳамкорлик қилмаслиги бўйича эътироз билдирилди.
Энди ҳар бир ихтисослашган тиббиёт маркази спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар ойда терма жамоа аъзоларининг соғлиғини диагностика қилади, жароҳат олиш хавфини баҳолайди. Спортчининг жисмоний юкламасини илмий таҳлил қилиб, мураббийларга тиббий тавсиялар беради.
Янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт университетида спорт диетологи, физиология, психология бўйича, Фармацевтика институтида соғлом овқатланиш бўйича мутахассис тайёрлаш бошланади. Олимпия шаҳарчасидаги Спорт тиббиёти илмий маркази талабалар учун амалиёт базасига айланади.
Шунингдек, мутасаддиларга спорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Мавзуга оид
19:13
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:09