Жамият | 15:10 / 04.07.2019
13894
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Салом кўчаси бир ойга ёпилади

Бугун Мирзо Улуғбек туманида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Намунали кўча” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги кичик ва тор кўчалар таъмирланмоқда, дея бошланади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабари.

Билдирилишича, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Подшобоғ” маҳалласи Салом кўчаси “Намунали кўча” лойиҳаси дастурига киритилган. Айни кунда ушбу кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли Салом кўчаси транспортлар ҳаракати учун июль ой сўнгига қадар ёпилади.

“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид