Жамият | 12:06 / 05.07.2019
5709
1 дақиқада ўқилади
Ўзига тегишли бўлмаган уйни сотиб юборган шахс қўлга олинди
2019 йил 3 июнь куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 41 ёшли С.Ж. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 1 май куни Бухоро туманида яшовчи, муқаддам судланган 44 ёшли Ж.С. унга 54 ёшли О.Қ. исмли аёлга тегишли О.Хўжаев кўчасида жойлашган уйни ўзиники эканлигини айтганини ва ушбу уйни сотаман деб ундан келишилган умумий 255 миллион сўм пулларини олиб, шу кунга қадар уйни унинг номига расмийлаштириб бермаётганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.С. қўлга олинди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024