11:19 / 06.07.2019
10853

Гўзаллик салонидаги ўғирлик учун 21 ёшли қиз қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 4 июлга ўтар кечаси номаълум шахс Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи 27 ёшли М.Т.исмли аёлга тегишли бўлган гўзаллик салонидан 4 000 000 сўм пулини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Хонқа туманида яшовчи 21 ёшли Ш.Х. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top