Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндияда инглиз тилидаги йўл кўрсаткичлари ноқонуний деб топилди
Финляндиянинг айрим шаҳарларидаги фин ва швед тилларига ўгирилмаган инглиз тилидаги кўрсаткичлар ноқонуний ва тўғриланиши шарт, деди парламент омбудсмени Петр Яаскелайнен.
Аввалроқ Финляндиянинг қатор шаҳарлари марказларида фақат инглиз тилида ёзилган No Drone Zones кўрсаткичлари устидан шикоят тушганди. Кўрсаткичларни ўрнатишга масъул бўлган Traficom ташкилоти кўрсаткичлар оммабоп туристик ҳудудларда жойлашганини, давлат тилидаги маълумотни улар тушунмаслигини билдирди.
"Кўрсаткичлар Финляндиянинг барча расмий хабарлар фин ва швед тилларида бўлиши белгиланган тил тўғрисидаги қонунини бузади. Инглиз тилидаги ёзув билан дрон рамзи туширилган кўрсаткич инглиз тилини ёки дрон нима эканлигини билмайдиган одамлар учун тушунарсиз бўлади", - деди омбудсмен.
Аввалроқ фин тили бўйича давлат комиссияси жамиятда инглиз тилидан кенг фойдаланилаётганидан ташвишланаётганлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
18:34 / 17.04.2026
Навоийда 8 ёшли ўқувчи B2 сертификатини қўлга киритди
07:37 / 18.03.2026