Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилояти ҳокими Конимехда сайёр қабул ўтказди
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Конимех туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Унда вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ф.Қувондиқов, вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоят ИИБ бошлиғи Р.Турсунов, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда Конимех тумани мутасаддилари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан 38та турли мазмундаги мурожаатлар йўлланди. Мурожаатларнинг 11таси жойида ҳал этилди, 8таси бўйича тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар берилди, қолганлари бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
«Қишлоғимиз аҳлини бир неча йилдан буён трансформатор ва йўл таъмири муаммоси қийнаб келади. Бугунги сайёр қабулда ушбу масалалар билан вилоят ҳокимига мурожаат қилдим. Вилоятимиз раҳбари томонидан тегишли масъулларга масалаларни жойида бориб ўрганиб, бир ой ичида ижобий ҳал этилиши айтилди», – дейди Конимех тумани, «Юксалиш» маҳалласида яшовчи Жўрақул Жумаев.
Сайёр қабул доирасида «Бўш иш ўринлари ярмаркаси», тижорат банклари томонидан кўргазмалар ташкил этилди.






Мавзуга оид
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
11:39 / 22.01.2026
Зарафшонда савдо дўконларида ёнғин: 7 та дўкон зарар кўрди
18:20 / 19.01.2026