Экспортга тўғаноқ бўлаётган ҳашаротлар

Фото: Pixabay
2019 йил бошидан 19 февралгача (бир ярим ой давомида) Ўзбекистондан Қозоғистонга 700 тоннадан зиёд анор экспорт қилинган ҳамда 1 млн АҚШ доллари миқдорида даромад олинган. Аслида экспорт ҳажми ва ундан келадиган даромад бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин эди. Аммо маҳсулотдан «комсток қурти» чиққани боис анорнинг бир қисми экспортдан қайтган. Бу ҳақида Hurriyat нашри хабар бермоқда.
Қурт чиққанидан кейин қўшни давлат Ўзбекистондан анор олиб киришга тақиқ кўринишидаги вақтинчалик карантин фитосанитар чекловлари қўйилган. Кейинчалик бу тақиқ олиб ташланди, лекин ҳашарот ҳужумига учраган анор истеъмолга яроқсизлиги боис экспортдан қайтгани маълум қилинди.
Ҳашаротлар ҳужумининг экспортга таъсири илгари ҳам қайд этилган: 2016 йилда экспортга мўлжалланган қовун таркибида қовун пашшаси аниқлангани боис Корея Республикаси ҳам айни чорани қўллаган.
БМТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларнинг 50 фоизи зарарли организмлар таъсирида нобуд бўлади.
«Комсток қурти тут, шафтоли, анор, маккажўхори, картошка, сабзи, лавлаги, карам, помидор, қовоқ, қовун, тарвуз каби 300га яқин ўсимликнинг душмани ҳисобланади. Қовун пашшаси эса полиз экинлари вегетацияси даврида қовуннинг 90-100 фоиз, тарвузнинг 20-25 фоиз, қовоқнинг 5-10 фоизини исроф қилади» , ─ дейилади мақолада.
Баён қилинишича, «Ўздавкарантин» ташаббуси билан ўсимликларни турли зарарли организмлардан ҳимоя қилишда муайян ҳашарот ва зараркунандага қарши курашнинг долзарб 15 кунлигини эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилган. Республиканинг барча туман ва шаҳарларида 200дан зиёд «Ўсимликлар клиникаси» ташкил этилган.
«Аммо ҳар бир фермер ва деҳқон фитосанитар маданиятга якка тартибда риоя қилиши, «Ўсимликлар клиникаси» билан ҳамкорликда иш олиб бориши лозим. Акс ҳолда, зараркунандалар кўпайиб, эпидемия тарқалиши мумкин, бу эса ҳосилга ва экспорт ҳажмига таъсир қилмай қўймайди» , ─ дейилади мақолада.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путин билан мулоқотдан кейин Россия ва Украина «зудлик билан» музокаралар бошлашини маълум қилди
Жаҳон | 01:09
-
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Жаҳон | 00:15
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
Мавзуга оид

11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди

12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

16:07 / 18.04.2025