15:56 / 11.07.2019
12267
Реклама

Пул ўтказмаларини 24/7 тарзида уйда қабул қилиш имконияти яратилди

«Ипак Йўли» банки ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда Ўзбекистон банклари орасида биринчилардан бўлиб «Ipak Yo‘li Mobile» мобиль иловаси орқали бевосита мижознинг Visa картасига пул ўтказмаларини амалга ошириш хизматини ишга туширди.

Мазкур хизмат «Золотая Корона» тўлов тизими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Энди Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир киши банкка бормасдан ҳам чет элдан «Золотая корона» пул ўтказмаларини қабул қилиб олиши мумкин. Келгусида ушбу амалиётни бошқа пул ўтказиш тизимларида ҳам йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

«Менга пул ўтказмаларини Visa картасида олишнинг соддалиги ва қулайлиги жуда ёқди.Ўтказма шу вақтнинг ўзидаёқ менинг Visa картамга келиб тушади ва мен уни зарур вақтларда «Ипак Йўли» банкининг исталган банкоматидан нақд қилиб олишим мумкин», - дейди ушбу хизматдан биринчилардан бўлиб фойдаланган Наманган филиали мижози Раҳмат Муҳаммаджон.

Пул ўтказмасини жўнатувчи шахс Ф.И.Ш ва қабул қилувчининг телефон рақамини киритади. Қабул қилувчи банк мобиль иловасининг «Бошқалари» («Прочее») бўлимида «Золотая Корона ўтказмалари» («Переводы Золотая Корона»)ни босади. Ўтказмани қабул қилиш учун мижоз керакли майдонларни тўлдиради: Ф.И.Ш, ўзининг банк картаси реквизитлари, CVC2/CVV2 коди ва картага ўтказиладиган маблағни дарҳол қабул қилиб олади.

«Биз банк маҳсулотларини масофавий каналлар орқали беришга алоҳида эътибор каратяпмиз, чунки бу замон талаби. «Ипак Йўли» банки пул ўтказмалари ҳажми бўйича Ўзбекистондаги етакчи банклар бешлигига киради ва ўз мижозларимиз учун яна янги қулайликларни яратиш истагидамиз», - дейди Чакана бизнес департаментининг жорий фаолиятини назорат қилиш бўлими бошлиғи Зумрад Назарова.

ЭСЛАТМА:

«Золотая корона» пул ўтказмаларини қабул қилиб олиш учун 3 қадам:

1. Телефонингизда Ipak Yo'li Mobile мобиль иловасини ўрнатинг ва рўйхатдан ўтинг;

2. Мобиль илова ёрдамида Visa картага маблағ ўтказинг;

3. «Ипак Йўли» банкининг кенг банкоматлар тармоғи орқали Visa картангиздаги пулни ечиб олинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top