Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзкимёсаноат» тизимидаги йирик корхоналар хусусий инвесторларга сотилади
Бугун, 12 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари ва мутасаддилари иштирокида «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров берган маълумотларга кўра, ишлаб чиқариш корхоналаридаги давлат улуши ва «Ўзкимёсаноат» АЖга тегишли улушларини инвесторларга инвестиция киритиш шарти билан сотиш режалаштирилмоқда. Инвесторлардан тармоққа янги, замонавий, энергия тежамкор технологиялар олиб кириш, халқаро экологик меъёрларга риоя этиш талаб этилади.
«Жами 8та йирик корхона – Қўнғирот сода заводи, «Фарғонаазот» АЖ, Деҳқонобод калий заводи, Жиззахдаги резина техника заводи ва бошқа корхоналарнинг давлат улуши ва «Ўзкимёсаноат» АЖ улушларини хусусий инвесторларга сотиш белгиланган», — дея Темировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:00 / 06.05.2025
Айрим давлат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинмоқда
15:21 / 02.05.2025
Хоразмда 10 млрд долларлик газ-кимё мажмуаси қурилиши бошланади
19:00 / 14.02.2025
Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда
14:21 / 05.12.2024