Жамият | 14:57 / 13.07.2019
10899
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда ёлланма ишчи хонадондан 52 800 долларни ўғирлаб кетди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 35 ёшли Ш.Э. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, у шу йил февраль ойидан 27 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйидаги 52800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Э.нинг уйида ёлланиб ишлаган, Қашқадарё вилоятида яшовчи 30 ёшли У.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид