Жамият | 15:20 / 13.07.2019
10391
1 дақиқада ўқилади

ИИВ: «Матиз» автомашинаси MAN’га бориб урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Фото: Vse42.ru

2019 йил 13 июль куни соат 03.30ларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Қўйлиқ ота кўчасида яшаган 35 ёшли Т.Н. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини Янги Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “MAN” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси Т.Н. ва унинг йўловчиси, Юнусобод тумани 18-даҳада яшаган 32 ёшли Ж.З. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид