Жаҳон | 16:22 / 15.07.2019
4870
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда денге безгаги тарқалиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото: Fotolia / anankkml

Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида денге безгагига чалиниш ҳолатлари юз бергани сабабли мамлакатнинг турли ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар берди Rappler портали.

Филиппин соғлиқни сақлаш вазири Франсиско Дукенинг маълум қилишича, 2019 йил 1 январдан 29 июнгача 106 630 марта денге безгагига чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85%га кўпдир. Бундан ташқари, йил бошидан буён 456 киши безгакдан вафот этган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Мимаропа, Ғарбий Висайи, Марказий Висайи ва Шимолий Минданао ҳудудларида эпидемия кенг кўламда тарқалган. Яна тўққизта ҳудудда аҳоли хавф ёқасида турибди.

Денге чивинлар томонидан ташилувчи вирусли инфекция бўлиб, у гриппга ўхшаш касаллик келтириб чиқаради ва баъзида оғир денге деб аталувчи ҳалокатли асоратлар ривожланишига олиб келади.

Мавзуга оид