Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда денге безгаги тарқалиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида денге безгагига чалиниш ҳолатлари юз бергани сабабли мамлакатнинг турли ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар берди Rappler портали.
Филиппин соғлиқни сақлаш вазири Франсиско Дукенинг маълум қилишича, 2019 йил 1 январдан 29 июнгача 106 630 марта денге безгагига чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85%га кўпдир. Бундан ташқари, йил бошидан буён 456 киши безгакдан вафот этган.
Вазирлик маълумотларига кўра, Мимаропа, Ғарбий Висайи, Марказий Висайи ва Шимолий Минданао ҳудудларида эпидемия кенг кўламда тарқалган. Яна тўққизта ҳудудда аҳоли хавф ёқасида турибди.
Денге чивинлар томонидан ташилувчи вирусли инфекция бўлиб, у гриппга ўхшаш касаллик келтириб чиқаради ва баъзида оғир денге деб аталувчи ҳалокатли асоратлар ривожланишига олиб келади.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026