Маошлар оширилиши ва инфляция пойгаси қачон тугайди? Молия вазири ўринбосари жавоб берди
Бугун, 15 июль куни “Халқаро пресс клуб”нинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" фармонга бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Kun.uz мухбирининг “Маошлар оширилиши ва инфляция ўртасидаги одатда инфляция ғолиб чиқадиган пойга қачон тугайди? Саволга туртки бўлган омил шуки, ҳануз жуда кўпчилик маошлар ва пенсиялар ошишини ҳадик билан кутиб олади, сабаби оддий – нархлар кўтарилади, инфляция ошиб кетади. Инфляцияни жиловлаш бўйича яқин ёки узоқ муддатли бирор дастур борми?” деган саволига молия вазири ўринбосари Шоҳрух Шораҳметов шундай жавоб берди:
– Орамизда Иқтисодиёт вазирлиги вакиллари йўқ. Мен саволингизга қисман жавоб беришга ҳаракат қиламан. Албатта, маошлар кўтарилишининг инфляция ошишига таъсири бор. Аслида ойликлар 1 фоизга ошиши инфляцияни ҳам 1 фоизга оширмайди, инфляция камроқ ошади. Бизда инфляцияга маҳсулотларнинг нархи ошиб бориши таъсир этади. Маошлар ва инфляция ўртасидаги қувлашмачоқ ҳозирча табиий ҳолат. Ҳукумат, қатор вазирликлар, айниқса Иқтисодиёт вазирлиги инфляцияни камайтириш бўйича кўп ишлар олиб бормоқдалар, махсус йўл хариталари ҳам қабул қилинган. Биз бир томондан маошларни оширмоқчи бўламиз, иккинчи томондан инфляцияни ўйлаймиз, олтин ўрталиқни топишимиз керак. Ҳозир ҳамма томонни ҳисобга олиб шу фоиз режалаштирилган. Яна бир жиҳат – маошларни ҳаммага эмас, айрим-айрим соҳаларга маошлар оширилиши (масалан: (таҳр.) таълим ёки соғлиқни сақлаш соҳаларида маошлар алоҳида оширилиши) инфляция кескин ошиб кетишининг олдини олади.
Мавзуга оид
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
00:36 / 29.10.2024