Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Почта жўнатмалари орқали юборилган психотроп дорилар фош этилди
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган.
Аммо, шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаро И.Р. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида божхона декларациясида кўрсатилмаган 200 дона “Rivotrin” номли таркибида психотроп моддалар мавжуд дори воситаси борлиги фош этилди.
Шунингдек, фуқаролар К.Л., К.С., А.С. ва Б.О. номига юборилган почта жўнатмаларида мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган жами 280 дона “Zaldiar”, “Rokacet” ва “Нормопресан” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда фуқаро С.А. номига хориждан келган почта жўнатмасида эса оғирлиги 160 гр бўлган кўкнори ўсимлиги уруғлари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
17:11 / 19.05.2026