«Ақлли ҳисоблагичлар» электр таъминотини қандай яхшилаши мумкин?
ЭЭҲО ва НҚАТ (Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими) истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш сифатига қандай таъсир кўрсатади? Мамлакат бўйлаб ўрнатилаётган бундай «ақлли ҳисоблагичлар»нинг афзаллиги нимада?
Жорий йилнинг 15 июль куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг коворкинг-марказида бўлиб ўтган брифинг шу каби саволлар асосида ташкил этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. Журналистларнинг саволларига Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ молиявий масалалар бўйича директор ўринбосари Давронбек Имомов ва бошқа масъул шахслар жавоб берди.
Унда журналистлар томонидан берилган саволлар, хусусан, бутун республикани «ақлли ҳисоблагич»лар билан тўлиқ қамраб олиш муддати, электр энергияси истеъмолидан қарзи бўлган қарздорларни тармоқдан узиб қўйиш ва қайта улаш тартиблари, ўзбекистонликларнинг онлайн тўловга кўникишлари қандай бўлиши ҳамда бугунги кунда айрим ТЭТ (туман электр тармоқлари)да кузатилаётган навбатлар ва бошқа масалалар муҳокамасига асосий эътибор қаратилди.
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти аъзолари билан бўлган мулоқот чоғида ЭЭҲО ва НҚАТ тизимини жорий этишдан кўзланган мақсад мисоллар асосида тушунтирилар экан, бунда статистик маълумотлар таҳлили, унинг яқин вақт ва узоқ истиқболга мўлжалланган фойдали жиҳатлари тафсилотига кенг урғу берилди.
Жумладан, бутун мамлакат бўйлаб ЭЭҲО ва НҚАТ тизими жорий этилганидан сўнг истеъмолчиларнинг бугунги кундагидек ҳисоблагич кўрсаткичларини қайд этиб боришларига, Мажбурий ижро бўлими ходимлари томонидан текширув ўтказиш ишларига ҳожат қолмайди. Барча маълумотлар тизимнинг ўзида жамланади.
ЭЭҲО ва НҚАТ тизимининг жорий этилиши ўлчов жараёнида инсон омили аралашувини чеклашнинг зарурий шарти бўлиб, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш, шунингдек, уларнинг ҳаққонийлиги, аниқлигини таъминлашга, таъминотчи ва истеъмолчи томонидан электр энергияси истеъмоли миқдорини тезкор ҳисобга олишга имконият яратади.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев таъкидлаганидек, бир қатор электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимлари орасидан унча арзон бўлмаган (унинг харажатини қоплаш муддати камида 10 йил), бироқ самаралиси танлаб олинган.
Гап шундаки, у нафақат электр энергияси истеъмолини назорат қилиб, ўз вақтида тўлов амалга оширилишини таъминлайди, шу билан бирга, текширув асбоби вазифасини ҳам бажаради. Яъни, тармоқдаги мавжуд носозликларни кўрсатиб, улар муаммога олиб келмасидан аввал аниқлайди ва ўз вақтида бартараф этилишини таъминлашга имкон беради.
Давронбек Имомовнинг таъкидлашича, 2020 йилнинг охиригача 7 миллиондан зиёд бўлган мамлакатдаги барча истеъмолчиларни ЭЭҲО ва НҚАТ тизимига улаш керак. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 9 июндаги «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам белгилаб қўйилган.
Айни пайтда мамлакатнинг 24 шаҳар ва туманида электр энергияси истеъмолини ҳисобга оладиган 950 мингга яқин замонавий ҳисоблагич ўрнатилди. 2019 йилнинг охирига қадар бу рақам 2,5 миллионга етиши керак.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
00:36 / 19.10.2024
Куба электр энергиясидан буткул узилиб қолди
23:32 / 18.10.2024