Жамият | 14:17 / 18.07.2019
8497
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги йўл-транспорт ҳодисаси икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Наманган вилоятининг Чуст туманида 2019 йил 16 июль куни соат 10:00ларда Тўрақўрғон туманида яшаган 42 ёшли А.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини Шохидон маҳалла ҳудудидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.А. бошқарувидаги Captiva русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Nexia автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчи сифатида кетаётган 36 ёшли укаси А.Р.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, яна бир йўловчи - 37 ёшли Т.Р. исмли аёл касалхонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид