Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон деярли барча электр станцияларни хусусий инвесторларга сотади
Ўзбекистон ҳукумати деярли барча электр станцияларни бир неча йил давомида хусусий сармоядорларга сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун республика энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, биринчи босқичда электр станциялардаги акциялар бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш ва давлат-хусусий шериклик асосида қўшма корхоналар ташкил этиш кўриб чиқилмоқда. Кейинги босқичга «электр станциялар активларини бутунлай хусусий инвесторларга сотиш» айланади.
«Якунда бир нечта гидро электр станциялар ва АЭС давлат мулкида қолади. Яъни, ишлаб чиқаришнинг катта қисми хусусий шахсларда бўлади», - деди Хўжаев энергетика соҳасидаги ислоҳотлар бўйича давра суҳбатида.
«Электр энергетикасини босқичма-босқич ислоҳ қилишнинг ушбу модели иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ошиб бораётган талабларини тарифларнинг кескин ўсиши юз бермаган ҳолда қоплаш, шунингдек, давлат роли босқичма-босқич қисқартирилиши ҳамда бозор муносабатларига ўтиш бўйича кафолат беради», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
13:42 / 10.02.2026
Янги ерларни ўзлаштиришда “инвестор + лойиҳа” тамойили жорий этилади
15:02 / 11.12.2025
Ўзбек стартапларининг катта компанияларга айланишига нималар тўсқинлик қилади?
10:15 / 21.11.2025