Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ерларни ўзлаштиришда “инвестор + лойиҳа” тамойили жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 феврал куни қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва соҳада илм-фанни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда янги ерларни ўзлаштириш ишларини аниқ инвестор ва лойиҳалар асосида ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Маълум қилинишича, ирригация ва мелиорация тадбирлари натижасида сўнгги беш йилда 826,5 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилган. Шунинг 409 минг гектари суғориладиган ерлар, 418 минг гектари эса лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириш ҳисобига тўғри келади.
Тақдимотда 2030 йилгача яна 938 минг гектар яйловларни ўзлаштириш ва ҳолатини яхшилаш режалари билдирилди. Хусусан, 2026–2027 йилларда 620 минг гектар яйлов тикланиб, унинг 300 минг гектарида яйлов ўсимликлари экилиши, 130 минг гектарида қудуқлар ўрнатилиши режалаштирилган. Бу орқали қарийб 960 минг бош майда шохли мол боқиш имконияти яратилади.
Президент янги ерларни ўзлаштиришда ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ инвестор ва лойиҳа асосида иш ташкил қилиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, аграр соҳада илм-фанни янги босқичга олиб чиқиш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва юқори самарадорликка эришиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Мавзуга оид
09:41 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар АҚШда 10 ойгача қишлоқ хўжалигида ишлаши мумкин
18:56 / 18.05.2026
Чорва моллари ва асаларилар ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланадиган рўйхатга киритилди
20:29 / 03.05.2026
Ўзбекистонликлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга юборилади
17:06 / 21.04.2026