Жаҳон | 14:25 / 18.07.2019
10365
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШдан уни F-35 ишлаб чиқаришдан четлаштирмасликни сўради

Фото: Reuters

Туркия АҚШдан уни F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан четлаштирмасликни сўради.

"Туркия Қўшма Штатларни F-35 дастуридан четлаштириш бўйича хатосини тўғрилашга чақиради. Бу хато муносабатларнинг ўнглаб бўлмас даражада бузилишига олиб келиши мумкин", - дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

"Асосий ҳамкорлардан бири бўлган Туркиянинг F-35 ишлаб чиқариш бўйича дастурдан четлаштирилиши адолатсизликдир. Шунингдек, С-400 тизими F-35 самолётларини заифлаштиради деган таъкидлар ҳам асоссиз", - деб таъкидлаган ТИВ.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған АҚШнинг Анқарага F-35 қирувчи самолётларини етказиб беришдан бош тортишини "талончилик" деб атаганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид