Туркманистон элчихонаси Бердимуҳаммедовнинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги туркманларнинг Москвадаги дипломатик миссияси ходимига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Интернетда тарқалган хабарлар мутлақо ёлғон», деган манба.
«Интерфакс» манбаси ҳам бу маълумотни тасдиқламаган.
«Бу ахборот эмас, сохта ахборот. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди», деган элчихона ходими.
Шунингдек, Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам президент ўлими тўғрисидаги хабарларни рад этган. Қирғизистон ТИВ ҳам бу маълумотни «ёлғон хабар» деб атаган.
20-21 июль кунлари қатор нашрларда 5 июлдан буён омма қаршисида кўриниш бермаётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 62 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди.
Шунингдек, унинг «ғойиб бўлиши» Германияда даъволанаётган онаси Огулабат Бердимуҳаммедованинг аҳволи оғирлашгани билан боғланди.
Гурбангули Бердимуҳаммедов 1957 йилда Ашхободда туғилган. У 2006 йил декабрида Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) вафот этгач ҳокимиятга келган - 2007 йил 14 февралида Туркманистон президентига айланган. У 2017 йилги сайловларда 97 фоиз овоз олиб, учинчи муддатга қайта сайланганди. Бу сайловдан олдин эса мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилиб, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

17:54 / 06.06.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш жараёни бошланди

14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди

17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди

18:14 / 24.04.2025