Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтдаги иккита боғча негизида экспериментал майдончалар ташкил этилади
Ҳукуматнинг Мактабгача таълим соҳасига инновацион ёндашувларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун экспериментал майдончаларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан:
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти;
Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 34-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти негизида доимий ишлайдиган экспериментал майдончалар ташкил этилиши белгиланди.
Экспериментал майдончаларнинг асосий вазифаси мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия беришни ташкил этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани жалб этиш орқали республикада мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Шунингдек, қарор билан қуйидагилар белгиланди:
экспериментал мактабгача таълим ташкилоти Мактабгача таълим вазирлигига идоравий мансуб муассаса ҳисобланади;
мазкур ташкилотларнинг мудирлари мактабгача таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади;
ушбу ташкилотларда ишлаш учун малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар жалб этилади;
мазкур ташкилотларга болаларни қабул қилиш ташкилот уставига мувофиқ амалга оширилади;
ташкилотда ишлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи миқдори мактабгача таълим вазири томонидан Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига белгиланади.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025
Боғча болаларининг заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди
09:33 / 25.09.2025