Жаҳон | 18:34 / 22.07.2019
9477
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эронда АҚШ жосуслари ушланганлиги ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади

Фото: EPA-EFE/JIM LO SCALZO

АҚШ президенти Дональд Трамп  Эронда гўёки АҚШ Марказий разведка бошқармасида тайёргарликдан ўтган 17 нафар жосус ушланганлиги ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.

"Эроннинг МРБ жосуслари ушланганлиги ҳақидаги хабари мутлақо ёлғон", - дейилади Трамп томонидан.

Аввалроқ Эрон ахборот вазирлиги терроризмга қарши департаменти директори Эрон суди АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айбланган 17 кишига нисбатан ҳукм чиқарганлигини маълум қилганди. 

Унинг баёнотига кўра, жосуслар Эроннинг муҳим объектларида маълумот йиғиш билан шуғулланган ва МРБда тайёргарликдан ўтган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид