Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дамас» ўриндиқлари остига яширилган 187 миллион сўмлик уяли телефонлар
Божхона ходимлари мамлакатимизга товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўшни мамлакат билан чегарадош ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбир давомида юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб кираётган қонунбузарлар фаолиятига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фарғона туманида ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида ҳаракатланаётган фуқаро М.Х. белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.
Натижада, автомашина салони ўриндиқлари остида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 187,1 миллион сўмлик 116 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026