Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Яратилаётган маҳаллий навлар, хорижий давлатлардан импорт қилинаётган нав ва дурагайларни синовдан ўтказиш ва давлат реестрига киритиш ишларини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ва муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали ва манзарали кўчатларнинг навлари ва дурагайлари синовини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, қишлоқ хўжалиги экинлари синови соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларининг муҳофазасини кучайтириш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовининг ресурстежамкор ва инновацион технологиялар асосида ўтказилишини босқичма-босқич жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларига ажратилган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навлари сифат таҳлилларини ўтказувчи лабораторияларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
соҳани малакали кадрлар билан бутлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ва муҳофаза қилиш агентлиги этиб қайта ташкил этилади.
Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
маҳаллий ва хорижий мамлакатларда яратилган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари бўйича синов ишларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари бўйича селекция ютуқларини муҳофаза қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказишни услубий таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ва муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, бу борада ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ва муҳофаза қилиш бўйича кадрларнинг малакасини ошириш.
Белгиланишича:
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, шунингдек, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади;
Агентлик Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги амалга ошириладиган лойиҳалар маблағлари асосида яратилган селекция ютуқлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри киритилиб, патент олингандан сўнг жорий қилинади.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026