07:47 / 24.07.2019
14292

АҚШда 1972 йилги Nike кроссовкаси рекорд нархга сотилди

Фото: AP Photo / Ted Shaffrey

Sotheby's аукцонида 1972 йилги Nike кроссовкаси 437,5 минг долларга сотилди. Бу нарх бир жуфт кроссовкалар учун янги жаҳон рекорди ҳисобланади. Бу ҳақда аукцион уйи сайтида маълум қилинди.

Moon Shoe кроссовкаси Nike таъсисчиларидан бири ва югуриш бўйича мураббий Билл Бауэрман томонидан Мюнхенда ўтган 1972 йилги ёзги Олимпиадада иштирок этувчи югурувчилар учун яратилган. Ҳаммаси бўлиб бундай пойабзалдан 12 жуфт яратилган.

Sotheby's’нинг таъкидлашича, дастлаб кроссовка 160 минг долларга баҳоланган. Спорт пойабзалини коллекционер Майлс Надал харид қилган, у кроссовкани ўзининг хусусий музейига автомобиллар коллекцияси билан бирга томошага қўйишни режалаштирган. 

Top