Жамият | 14:52 / 24.07.2019
36206
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Наманганда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

2019 йил 23 июль куни соат 04:00ларда Самарқанд шаҳар Тошкент кўчасида яшаган 27 ёшли Ж.А. Nexia русумли автомашинасини Ибн Сино кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Пастдарғом туманида яшовчи 30 ёшли Л.Н. бошқарувидаги “ЗИЛ” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Nexia автомашинаси ҳайдовчиси, Ж.А. жароҳат олиб касалхонага олиб борилаётган вақтида ва унинг йўловчиси қариндоши 24 ёшли П.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2019 йил 23 июль куни соат 09:15ларда Наманган вилоятининг Наманган туманида яшаган 66 ёшли А.А.бошқарувидаги Nexia автомашинасини Поп туманида “Ҳазратибоб” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 45 ёшли Ш.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, А.А. бошқарувидаги Nexia автомашинаси ҳайдовчиси касалхонада ҳамда у билан йўловчи сифатида кетаётган турмуш ўртоғи 62 ёшли М.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Шунингдек, ҳайдовчи А.А.нинг бир нафар гўдак набираси ҳамда яна бир Nexia ҳайдовчиси Ш.А.лар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид