00:26 / 24.07.2019
9253

Хитойнинг собиқ бош вазири Ли Пэн вафот этди

Фото: РИА "Новости"

Хитой давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Пэн 22 июлда Пекинда касаллиги сабабли вафот этди. Собиқ сиёсатчи 91 ёшда бўлган. 

Ли Пэн Хитой ҳукуматига 2 та 5 йиллик муддат – 1988 йилдан 1998 йилгача бошчилик қилган. Сўнгра 5 йил давомида Хитойнинг олий қонунчилик органи – Бутунхитой халқ вакиллари йиғини доимий қўмитаси раиси бўлган. 

Ли Пэн ХХ асрнинг 40-йиллари охири – 50-йиллари биринчи ярмида собиқ иттифоқда таълим олган. 

Ли Пэнга муносабат унинг консерватив қарашлари ва Тяаньмэнь майдонидаги намойишларни бостиришдаги роли сабабли турличадир. Шу билан бирга унинг бош вазирлиги вақтида Хитой иқтисодиёти йилига 10 фоизга ўсган. 

Ли Пэн Тяаньмэнь майдонидаги талабалар намойишларини куч билан бостиришдаги роли учун “Пекинлик қассоб” деган ном олган.

Top