Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин Президентига ишонч ёрлиқлари топширилди
24 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Филиппин Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Саидов (қароргоҳи Пекинда) Филиппин Республикаси Президенти Родриго Роа Дутертега ишонч ёрлиқларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Филиппин раҳбари Филиппин ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама даражаларда, шу жумладан, БМТ доирасидаги муносабатларнинг ривожланиши фаоллик тамойилига эга эканлигини қайд этди.
Р.Дутерте Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Филиппин етакчиси мамлакатларимиз ўртасида “ўзаро ҳамкорликнинг турли жабҳаларида умумий манфаатдорлик кўп” эканлигини таъкидлади. Шу ўринда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, экстремизм, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш сингари йўналишлар алоҳида қайд этилди.
Мавзуга оид
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрдўған билан учрашди
10:23 / 04.03.2026
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари телефон орқали вазиятни муҳокама қилди
19:34 / 01.03.2026