Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Глобал инновацион индекс рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ
Фото: Getty Images
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) 24 июль куни ҳар йилги «Глобал инновацион рейтинг»ни эълон қилди.
Ушбу рейтингга Марказий Осиёдан уч мамлакати кирди ва қуйидаги ўринларни эгаллади:
Қозоғистон - 79-ўрин;
Қирғизистон - 90-поғонада;
Тожикистон - 100.
Умумий рейтингда 129 та мамлакат номи қайд этилган. Ўзбекистон ушбу рейтингга киритилмади.
Ўз навбатида, Қозоғистон ўртача даромад даражасига эга давлатлар гуруҳига киради ва унинг кўрсаткичлари ушбу ривожланиш даражаси учун кутилган натижалардан пастдир.
Қирғизистон ҳам ўртача даромадли давлатлар гуруҳига киради ва унинг кўрсаткичлари ривожланишнинг ушбу даражаси учун кутилган натижаларга мос келади.
Тожикистон паст даромадли давлатлар гуруҳида қайд этилди ҳамда унинг кўрсаткичлари ҳам ушбу ривожланиш даражасида кутилган натижаларга мос келади.

Швейцария, Швеция ва АҚШ, худди олдинги йилларда бўлгани каби, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) томонидан тайёрланган глобал инновацион рейтингда етакчилик қилмоқда.


Глобал инновацион рейтинг ўнлаб параметрларни ҳисобга олади: патентга талабномалар сони, инновацияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш харажатлари ҳамда бошқалар.
Мавзуга оид
07:18 / 13.02.2026
Олтин захиралари бўйича глобал рейтинг: харидорлар ва сотувчилар
14:54 / 11.02.2026
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари миллий рейтинги жорий этилади
07:19 / 03.02.2026
Энг ақлли давлатлар рейтинги: IQ бўйича топ-10 мамлакат
20:47 / 30.01.2026